Шу сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президент топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор қабул қилди, дея хабар қилади Энергетика вазирлиги.
Унга кўра, ушбу икки ҳудуд учун иситиш мавсумида белгиланган 500 куб метрли базавий меъёр амал қилиш муддати 2026 йилнинг 15 мартигача узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, республиканинг бошқа ҳудудларида 1 мартдан бошлаб базавий меъёр одатдаги 100 куб метр этиб белгиланган.