Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан бугунги кунга қадар 11 туманда мажлис ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган мажлислар баённомалари асосида Давлат дастурлари доирасида белгиланган топшириқларни, ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган, ўзига билдирилган ишончни оқлай олмагани учун 15 нафар мансабдор шахс Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Шу билан бирга, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди.