12 июн куни соат 6:00 ларда Нукус шаҳри, «Ғарезсизлик» МФЙ, Қорақалпоғистон кўчасида яшаган 1996 йилда туғилган фуқаро М.A. яшаш уйининг 4-қаватидан қулаб, жонсиз ҳолда топилган.

Марҳума М.А. фуқаро Б.У. билан 2017 йил январ ойида қонуний турмуш қуриб, никоҳ даврида, 2018 ва 2021 йилларда ўғил ва қиз фарзандлари дунёга келган.

2022 йил сентябр ойида марҳуманинг 2 нафар эгизак чақалоқлари касалликдан нобуд бўлгани сабабли, руҳиятида ўзгариш бўлган.

Марҳуманинг турмуш ўртоғи Б.У эрталаб соат 5:40 ларда уйқудан турганида турмуш ўртоғи М.А.нинг уйда йўқлигини билиб, ташқарига чиқади ва уйи ошхонаси деразаси остида ҳушсиз ҳолатда топиб, тез ёрдам ва яқинларига қўнғироқ қилади.