“Жаҳондаги вазиятни кўриб турибсиз. Анъанавий бозорларни сақлаб қолиш, янгиларига кириб бориш, бунинг учун логистика маршрутларини диверсификация қилиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Нима учун бу йилги очиқ мулоқотни айнан Қорақалпоғистонда ўтказяпмиз? Чунки Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишни бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор. Биринчиси – Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ 50 дан ортиқ имтиёзлар пакети қилиб берилган. Иккинчиси – Қорақалпоғистонда ер ажратишнинг содда тизими жорий этилган. Учинчиси – катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудудимиз, бу – Қорақалпоғистон”, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари қорақалпоғистонлик тадбиркорларни келган меҳмонларга бу ердаги шароитларни кўрсатиш, лойиҳа қилиш бўйича биргаликда таклифлар ишлаб чиқишга чақирди ва барчасини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Очиқ мулоқот якуни билан “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастури қабул қилиниши белгиланди.

Сўнг давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг амалий таклиф ва ташаббусларини тинглаб, улар билан фикр алмашди.