Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда "Қорақалпоғистон" темирйўл чегара божхона постига кириб келган юк поезди божхона кўригидан ўтказилганда, цистерналардан бирининг ташқи қисмидаги рама ичига қоғоз ва қора изолента билан ўралган ҳолда яширилган ўткир ҳидли модда аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 28,54 грамм қуритилган марихуана эканлиги тасдиқланди.

Шунингдек, "Довут ота" чегара божхона пости орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган "Вольво" русумли юк автомашинаси божхона назоратидан ўтказилганда, транспорт воситаси салонидаги жавонда яширилган полимер пакетда гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

Экспертиза натижаларига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,94 грамм қуритилган кўкнори сомони эканлиги маълум бўлди.