Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, ушбу саммит ҳар 18 ойда бир маротаба ўтказилиб, Қорақалпоғистоннинг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган экологик, ижтимоий ва маданий ечимларни топиш учун маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.

Хитойнинг "Синьхуа" давлат ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, саммит Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган.