Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги ПФ-164-сонли Фармонини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 164-сонли Президент Фармонининг 2-бандидаги “соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар” сўзлари “соат 23:00 дан соат 05:00 га қадар” сўзлари билан алмаштирилмоқда. Яъни Қорақалпоғистонда комендантлик соати қисқартирилмоқда.