"Ушбу рейд тадбири давомида Қораўзак туманида яшовчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган 1 дона жайрон ҳамда тегишли рухсатсиз 10 дона қуён овланганлиги аниқланган", дейилади Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабарида.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.