Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида юридик шахс ташкил қилган ҳолда, умумий майдони 280 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонасини (кейинги ўринларда - буюртма қўриқхонаси) ташкил қилинади.
Шунингдек:
– буюртма қўриқхонаси участкаларининг қўриқланма зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;
– буюртма қўриқхонаси Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
– буюртма қўриқхонасининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари, Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
– “Судочье кўллар тизими” участкасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда балиқ овлашга, кўлдаги гидрологик ҳолатни яхшилаш мақсадида кўл тубини тозалаш тадбирларига ҳамда квота асосида қамиш ўсимлигидан фойдаланишга рухсат этилади;
– буюртма қўриқхонасининг:
“Судочье кўллар тизими” участкасида - қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар;
“Акпетки” участкасида - сувда ва сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йиртқич қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар муҳофазага олинадиган асосий объектлар ҳисобланади.
Шунингдек, қарорга кўра, 2021 йил якунига қадар Судочье кўлини халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.