Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон “Қизил китоб”и ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро уюшмаси “Қизил китоб”га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) конвенциясининг 1-иловасига киритилган ноёб қуш – йўрға тувалоқларни Қорақалпоғистон ҳудудининг ёввойи табиатига ҳар йили 2 минг бошдан 3 минг бошгача қўйиб юборишни режалаштирилган.
Тувалоқ йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш ҳисобланади ва Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган.
Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилдан бугунга қадар жами 15 минг 753 бош йўрға тувалоқ табиатга учирилган.