Президентимизнинг ташаббуси билан америкалик ва Ўзбекистон Болалар миллий тиббиёт марказининг кардиохирург шифокорлари томонидан Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасида юрагида туғма нуқсони бўлган болаларда Америка стандартлари асосида бепул жарроҳлик операциялари олиб борилмоқда.
Акция уч ҳафта давомида ўтказилиши режа қилиниб, 50 нафар болада ўтказилади.
Бугунги кунга келиб 12 нафар бола мураккаб жарроҳлик операция ўтказилди. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.