Бугун Қорақалпоғистон Республикасидан 253 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Қозоғистон Республикасига ишга кетаётган фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар тарқатилди.

Бугунги ишлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатга ишга жалб қилиш бўйича эришилган келишув натижасида амалга оширилган, деб хабар беради агентлик матбуот хизмати.