Нукусда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Assouline Publishing нашриётининг қўшма лойиҳаси — Игорь Витальевич Савицкий мероси ҳақида туркум китобларни тайёрлаш устида иш қизғин кетмоқда.  

Музей экспонатларини суратга олиш мақсадида Нукусга ношир Яффа Ассулин ва фотограф Гаральд Готтшлакнинг ташрифи уюштирилди ва биз жараён билан танишдик. 

2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган  график ишларга бағишланган «Савицкий: буюк коллекционер тарихи»ни кўришимиз мумкин бўлади. Музей захирасида сақланаётган хазинанинг кенг жамоатчиликка тақдим этилиши тасвирий санъат ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлиши шубҳасиз. 

Жаҳон маданиятининг ушбу мероси юртимизда жойлашгани бизнинг бахтимиздир. «Саҳродаги Лувр» номи билан машҳур Савицкий музейи ноёб ва бетакрордир, унинг бой коллекциясини бутун дунё кўриши лозим.