Улар марказдаги тажрибали ҳамкасблари билан бир ҳафта давомида амалий жараёнларда иштирок этишди, ҳамкорликда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Маҳорат дарслари, тренинглар ташкил этилди.

Фарғонага келгусида Қорақалпоғистоннинг бошқа чекка туманларидан ҳам шифокорлар тажриба ўрганиш учун бориши кутилмоқда.