Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун асосида амалга оширилади.

Ҳозирги кунда юртимизда 2330 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, уларнинг 2110 дан зиёдини масжидлар ташкил қилади.

Куни кеча Қорақапоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги “Салмен ийшан” жомеъ масжиди рўйхатдан ўтказилиб, Қорақапоғистон Республикасидаги масжидлар сони 63 тага етди, деб ёзади Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. Бу эса Ўзбекистон мусулмонларига муносиб туҳфа бўлди.

Мазкур масжид Нукус шаҳри “Қум овул” МФЙда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 намозхонни қабул қилиш имкониятига эга.