Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда. 

Натижада Қўрғонтепалик фуқаро ихтиёрий равишда фарзандлари учун вояга етгунга қадар ҳисобланган алимент пулларини тўлаб берди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 23.06.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Алиевдан ундирувчи Т.Қўчқорова фойдасига вояга етмаган    2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 2/6 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бўлим ходимларининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор М.Алиев икки нафар фарзанди таъминоти учун улар вояга етгунга қадар ҳисобланган алимент пулларини 6000 АҚШ доллари кўринишида тўлаб берди.

Ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро қилинганлиги муносабати билан ижро иши тамомланди.