Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришлар асосида маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазоларни қўллаш ваколатлари ИИВ ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаларининг мансабдор шахсларига берилмоқда.

Шунингдек, бир қатор қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар орқали қўриқлаш фаолияти соҳасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг ваколатлари аниқ белгиланиши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси депутатларнинг таклиф ва мулоҳазалари асосида такомиллаштирилди ҳамда қўриқлаш фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.