Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасаларида коронавирус билан касалланган беморларга тезкор ва сифатли ёрдам кўрсатишни ташкил этиш мақсадида мавжуд ўрин-жойлардан ташқари, қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди.

Шу вақтгача вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида мавжуд бўлган 200 та, вилоят сил касалликлар диспансеридаги 235 та ўрин-жойлардан ташқари вилоят эндокринология диспансерида қўшимча 100 та, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 100 та, Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида 15 та, Боёвут туман тиббиёт бирлашмасида 30 та, Гулистон туман тиббиёт бирлашмасида 20 та, Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида 15 та, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасида 30 та, Сардоба туман тиббиёт бирлашмасида 20 та, Гулистон давлат университети ётоқхонасида 853 та, Янгиер шаҳридаги хусусий тиббиёт муассасасида 10 та, жами 1 175 та вақтинчалик ўрин-жойлар ташкил этилди.

Вақтинчалик вилоятда ташкил этилган провизор госпиталларда коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва инфекция юқтириб олганлигига гумон қилган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ишлари йўлга қўйилди.

Шу пайтгача, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш жараёнларида иштирок этаётган шифокорлар сони 239 нафар, ҳамширалар сони 411 нафар бўлса, яна қўшимча 89 нафар шифокор ва 418 нафар ҳамшира жалб қилинди. Бундан ташқари қўшимча эҳтиёжлар учун 99 нафар шифокор, 333 нафар ҳамшира тайёр ҳолга келтирилди.

Бундан ташқари вилоят «Дори дармон» масъулияти чекланган жамиятга қарашли 130 та дорихоналарда коронавирус инфекциясига қарши даволаш ва профилактика қилиш учун 43 турдаги дори дармон захираси яратилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.