Хоразмнинг энг чекка туманларидан бири ҳисобланмиш Қўшкўпир тумани марказида замонавий кўркам бинода иш бошлаган “Эрудит” ўқув марказида тарих, она тили, математика, физика, география, кимё, биология фанлари, шунингдек рус, инглиз ва француз тилларидан чуқурлаштирилган билим бериш йўлга қўйилади. Ўқув марказида ҳар бир фан бўйича малакали ва тажрибали педагоглар жалб қилинган.
Ўқув марказида қўшимча билим олишни хоҳловчи ёшлар кўплиги кишини қувонтиради.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири