Тошкент давлат техника университети ва  Россия Федерацияси Миллий тадқиқотлар ядро университети ўртасида (1+1) қўшма таълим дастурлари асосида Электроника ва электрон техникаси, Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш ҳамда Радиотехник қурилмалар ва алоқа воситалари йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.

2019/2020 ўқув йилида магистратурага илк бор қабул қилинган талабалар  ўқишнинг 1-босқичини Москва шаҳрида жойлашган Миллий тадқиқотлар ядро университетида муваффақиятли тамомлаб келди.  Ўқишнинг 2-босқичини Тошкент давлат техника университетида давом эттириб, ўтилган барча фанларни юқори даражада ўзлаштирган талабалар магистрлик диссертацияларини икки давлат олимларидан иборат аттестация комиссияcи ҳузурида муваффақиятли ҳимоя қилди.  

Жорий йилнинг 27 июль санасида ҳар икки олий таълим муассасасининг магистрлик дипломлари илк битирувчиларга тантанали равишда топширилди.

Айни пайтда ҳар икки олий таълим муассасаси жаҳон андозалари даражасида билим олган заковатли, ҳар томонлама баркамол кадрлар тайёрлаш билан бирга илмий изланишларга ҳам катта эътибор қаратмоқда.  Олимларнинг ҳаммуаллифликда нуфузли илмий журналларда чоп этилаётган қатор мақолалари  бунга яққол мисолдир.