Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан муносабат билдирилди.
“Интернет тармоғида Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевнинг айрим ходимларни ҳақорат қилгани юзасидан аудио ёзув эълон қилинди. Мазкур ҳолатга вилоят ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан аниқлик киритилди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қўшработ тумани ҳокими Шакарбоев Дилшод Давроновичга нисбатан «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди”, дейилади ҳокимлик хабарида.