Замонавий технологиялар асосида болалар трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада 90 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди.
Корхона раҳбари Илҳом Акбаровнинг айтишича, бу ерда маҳсулотларни ички ва ташқи бозор талаблари асосида ишлаб чиқариш амалиёти жорий қилинган. Айниқса, футболка, кўйлак ва свитерлар юқори сифати билан буюртмачиларга манзур бўлмоқда. Ҳозирда корхона маҳсулотлари Россияга экспорт қилинмоқда.