Тадқиқотда 140 минг 728 кишининг маълумотлари таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, қовурилган таомларни кўп истеъмол қилганларда ташвиш ёки руҳий тушкунлик аломатлари кўпроқ аниқланган.

Хусусан, улар бундай озиқ-овқатларни тез-тез истеъмол қилганларида аломатлар 7-12 фоизга ошганини ва энг катта хавф француз картошкасини истеъмол қилиш билан боғлиқлигини аниқлашди.

Бироқ тадқиқотчилар қовурилган овқатларни тез-тез истеъмол қилиш руҳий саломатлик муаммоларига олиб келишини қатъий исботлаш учун кўпроқ тадқиқот ишларини олиб бориш кераклигини таъкидлашди.

Яна бир фикрга кўра, тадқиқот гуруҳидаги одамлар ташвиш ёки депрессиядан азият чекканлари учун кўпроқ қовурилган овқат истеъмол қилишган, дейилади lenta.ru сайтида.