Қайд этилишича, “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” расмий сайтида акциядорлик жамиятининг 2024 йил 29 февралдаги қарорига кўра, “Қўйлиқ” деҳқон бозори ихтиёрий тугатилмоқда.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарда озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланганини, бозорда фаолият юритаётган тадбиркорлар “Food City”, “Tashkent Index” ва бошқа савдо мажмуаларига кўчирилишини билдирган эди.