Тошкентдаги Қўйлиқота масжиди ўрта асрларга оид мақбара ўрнида барпо этилган.
Дастлаб бу ерда Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлган, Самарқанд қозикалонининг ўғли Ҳофиз Қўйлиқий мақбараси қурилган (1516-асрлар).
Ривоятларга кўра, у тўғрилик ва эзгуликни тарғиб этиб, чорвачилик билан шуғулланган.
Минтақадаги аҳоли ҳам, асосан чорвачилик билан шуғулланган ва Ҳофиз Қўйлиқийнинг билимдонлиги туфайли, уни авлиё даражасига кўтарган.
1854-йил йўл қурилиши натижасида мақбара зиён кўрган ва маҳаллий аҳоли томонидан Қўйлиқота қабри ҳозирги ўрнига кўчирилган.
1989-йилда аҳоли талабига кўра мақбара қайта таъмирланган.