Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли лойиҳасини амалга ошириш, Мақтаарал – Дарбаза янги темир йўл линиясини қуриш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Бўлиб ўтган музокараларда мамлакатларимиз ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш, янги парвозлар йўналишларини очиш, хусусан, Қозоғистон шаҳарларидан Самарқанд ва Урганч шаҳарларига мунтазам авиа парвозларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда темир йўл қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама этишди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.