Миллий банк “Қозоғистон ўсимлик ва ҳайвонот дунёси” туркумидаги Balqash Alabuǵasy коллексия тангаларини муомалага чиқарди.
Дизайн концепциясини ишлаб чиқишда банк мутахассислари тангага янги технологияларни қўллашга қарор қилишди. Қозоғистон зарбхонаси 3D ўта юқори рельеф технологиясидан фойдаланган ҳолда инновацион зарб қилишни синовдан ўтказди.
Синов натижаларига кўра, танга текислигидан 17 мм баланд олабуға балиғи боши рельефига эга прототип олинди. Ҳозирча дунёнинг ҳеч бир зарбхонаси бундай натижага эриша олмаган, деб хабар беради Миллий банк матбуот хизмати.