Бугун Нотариал палата ҳамда Қозоғистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми сўзимизнинг исботидир.
Онлайн ўтган тадбирда Қозоғистон Нотариал палатаси раиси Асель Жанабилова Ўзбекистонда нотариат соҳасида қисқа давр ичида ўтказилган улкан ислоҳотлар, тубдан янгиланишлар, аҳолига яратилаётган қулайликларни эътироф этди.

Ўзбекистон Нотариал палатасининг Халқаро нотариуслар иттифоқи аъзолигига тайёргарлик кўраётганлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Икки томонлама имзоланган меморандум доирасида Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон Нотариал палаталари нотариат соҳасини такомиллаштириш борасида конференциялар ўтказиш, нотариусларнинг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш борасида келишиб олинди.