Кўргазмада Александр Невгоданинг шахсий коллекциясидаги 26 нафар ўзбек рассомининг 56 та расмлари, шунингдек, 9 та туркман гиламлари ва Қозоғистондаги Global Nomads Fashion мода ёш дизайнерлари танлови ғолибларининг асарлари намойиш этилмоқда.
Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон, Озарбайжон, Австрия, Исроил, Жанубий Корея, Нидерландия, Польша, Тожикистон, Туркия элчилари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари иштирок этди.
ForteBank Алоқа ишлари бўйича директори Еркин Удербай ушбу галерея пойтахт маданий ҳаёти харитасида муҳим нуқтага айланганини алоҳида таъкидлади.
- Бугун биз сизларни Ўзбекистон тасвирий санъати, Туркманистоннинг миллий мероси ва халқ амалий санъати, ёш, аммо иқтидорли маҳаллий дизайнерларимизнинг ижод намуналари билан таништиришдан беҳад мамнунмиз. Қўшниларни тушуниш, улар билан мулоқот қилиш, жумладан, универсал санъат тили орқали муносабат қуриш жуда муҳим аҳамиятга эга, - деди у.
Кўргазма 16 майга қадар давом этади.