2 июнь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди, дея хабар бермоқда gazeta.uz сайти Қозоғистон Президенти матбуот хизматига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига ижобий баҳо бериб, долзарб муаммолар олдида юқори барқарорликни намойиш этилаётганини қайд этиб ўтди.

«Биз биродар қўшни Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратамиз, буни Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг жуда муҳим омили деб биламиз», — деди Қозоғистон давлат раҳбари.

Абдулла Арипов Қозоғистон томонидан яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилганини қайд этиб, мамлакатлар ҳукуматлари ушбу марраларни забт этиш йўлида қатъий қарор қилганликларини таъкидлади.

Учрашув якунида Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни II даражали даражали «Дўстик» ордени билан тақдирлади, дейилади хабарда.