Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мурат Нуртлеуни республика бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қозоғистон ҳукумати 19 март куни бўлиб ўтган Мажилис (парламент қуйи палатаси) депутатлари сайловидан кейин истеъфога чиқди. Тоқаев эски Вазирлар Маҳкамасига янги ҳукумат тузилгунга қадар вазифаларни бажаришни топширди. 30 март, пайшанба куни давлат раҳбари 2022 йил январидан Вазирлар Маҳкамасини бошқариб келаётган Алихан Смоиловни бош вазир лавозимига қайта тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

“Нуртлеу Мурат Абугалиевич Қозоғистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири этиб тайинлансин, Қозоғистон Республикаси президенти администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилсин”, — дейилади фармонда.

Нуртлеу 2022 йил 1 февралдан бери президент администрациясини бошқариб келмоқда. Аввалроқ бош вазир ўринбосари – ташқи ишлар вазири лавозимини Мухтар Тлеуберди эгаллаб келган эди.

“Ахметжанов Марат Муратович Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири этиб тайинлансин”, — дейилади фармонда.

Бундан ташқари, Тоқаев бошқа фармон билан Руслан Жаксылыковни Мудофаа вазирлиги раҳбари этиб қайта тайинлади, дейилади ria.ru сайтида.