Суҳбат аввалида Р.Джураев қозоғистонлик ҳамкасбини лавозимга тайинлангани билан табриклаб, хизмат фаолиятига фаровонлик ва улкан муваффақиятлар тилади. Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати юзасидан фикр алмашилди ва яқин истиқболдаги амалий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида томонлар хизмат кўрсатиш, жанговар ва махсус фаолиятнинг барча соҳаларида идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга келишиб олишди.