Томонлар шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик хусусида фикр алмашдилар.
Қайд этилганидек, сайлов президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари билан сайловчиларнинг танишиши учун зарур шарт-шароитлар таъминлаш мақсадида очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилган.
Учрашувда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси М.Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг учинчи қўшма мажлисини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг биринчи мажлиси баённомаси имзоланди.