Мазкур хабарларга Ўзгидромет муносабат билдирди.
Маълумотга кўра, Қозоғистоннинг Қизил-Ўрда вилоятида соат 17:00 да 15-20 м/с тезликда шамол эсган, кўриш масофаси 10 кмни ташкил этган.
Қозоғистон устидаги ҳаво массалари Тошкентга таъсирини кўрсатмайди.
2025 йил 25 сентябрь куни соат 23:00 да шамолнинг тезлиги 10-12 м/с, 26 сентябрь куни соат
2:00 да шамолнинг тезлиги 7-10 м/сни ташкил этиши кутилмоқда.
Прогноз маълумотларига кўра, кечаси Қозоғистонда шамол кучаяди.
Шунингдек, 26 сентябрь куни прогнозларга кўра, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 3-8 м/сдан 10-12 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши эҳтимоли мавжуд.