Мазкур терма жамоа халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун ўтказилган 1-саралаш босқичи натижаларига кўра шакллантирилган. Иштирокчилар рўйхати билан танишинг:
Математика фанидан:
Лазизбек Ражаббоев - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Халқаро математика мактаби, 11-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 1-ўрин соҳиби;
Нурмуҳаммад Отамуродов - Бухоро вилояти, Олот тумани, 31-ИДУМ, 9-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 2-ўрин соҳиби;
Диёрбек Ражабов - Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, 5-ИДУМ, 11-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 3-ўрин соҳиби;
Физика фанидан:
Мадинабону Хасанжонова - Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, С.Сирожиддинов академик лицейи, 2-босқич ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 1-ўрин соҳиби;
Хумоюншох Мамасодиқов - Андижон вилояти, Асака тумани, 24-ИДУМ, 11-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 2-ўрин соҳиби;
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан:
Святослав Ким - Тошкент шаҳри, Халқаро Wеstminster университети академик лицейи, 2-босқич ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 1-ўрин соҳиби;
Дилшодбек Хўжаев - Тошкент шаҳри, АФИДУМ, 10-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 2-ўрин соҳиби;
Эслатиб ўтамиз 2021 йилда XIV Халқаро Жаутиков олимпиадасида 56 нафар ўзбекистонлик ўқувчилар иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритган эди.
Бу йилги олимпиадада ихтиёрий равишда терма жамоадан ташқари 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ўқувчилар иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.