Жорий йилнинг 13 май куни маҳаллий аҳоли томонидан Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилинган. Фуқаро Бош консулхона томонидан шошилинч шифохонага жойлаштирилган.
Фуқаро саломатлиги барқарорлашгани сабабли Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий ходим кузатувида реаномобилда Ўзбекистонга олиб келинди.