Ҳукумат «Қозоғистон Республикаси байрамлари тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритилишини тасдиқлади.

“Ҳукуматнинг № 689-сонли “Байрам кунлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қуйидагича тўлдирилсин:

кўрсатилган қарор билан тасдиқланган Қозоғистон Республикасидаги байрам кунлари рўйхати 22-1-банд билан қуйидаги мазмунда тўлдирилсин:

22-1. "10 август — Абай куни”, — дейилади ҳужжатда.

Қарор расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда бу йил буюк қозоқ шоири таваллудининг 175 йиллиги кенг нишонланади.