Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда марказ директори Шолпан Мукашева хабар берди.

"Азиз дўстлар, менинг исмим Шолпан Ермековна, мен 2020 йил 2 июлдан Аягозскнинг Ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази директори лавозимига тайинландим. Аввал хабар қилинганидек, 28 июнь куни муассасадан ташқарида саёҳат қилгандан сўнг карантинга олинган тарбияланувчиларнинг 2 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Бири таътил вақтида ота-онаси билан бирга бўлган, иккинчиси Уст-Каменогорск руҳий саломатлик марказидан келган. Мусбат натижалар тасдиқланганидан сўнг, болалар туман касалхонасига юборилиб, у ерда даволанди. Энди улар Марказнинг алоҳида изоляция қилинган хонасида.

Болаларда синов натижалари мусбат кўрсатгандан сўнг, марказ раҳбарининг 2 июлдаги тегишли буйруғи билан карантин кучайтирилди. Бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш идораси тарбияланувчи ва ходимларда ПСР синовини ўтказишни бошлаган. Синов натижаларига кўра, бугунги кунда 35 нафар тарбияланувчи ва 22 ходимда мусбат натижа аниқланди. Товарлар ва хизматлар соҳасидаги сифат назорати қўмитаси ходимлари билан биргаликда эпидемиологик текширув ўтказилмоқда. Тахминларга кўра, касаллик карантиндан олдинги даврда юқтирилган.

Ўқувчилар ва муассаса ходимлари идоралараро ташкилотлар мутахассислари иштирокида текширилди, ҳеч кимда касаллик аломатлари кузатилмади. Барча болаларнинг тана ҳарорати, нафас олиш тезлиги кун давомида тиббий ходимларнинг назорати остида. Айни пайтда барча болалар қониқарли ҳолатда, касаллик белгилари йўқ. Мутахассислар одатдагидек машғулотларни бўлинган гуруҳларда ўтказмоқдалар.

Ўқувчиларимиз ўзларини яхши ҳис қилмоқда, болаларнинг ҳолатига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти, касаллик аломатсиз кечмоқда. Ҳудудларга бўлиниб, пиёда юриш, изоляция хонасида овқатланиш жадвали тузилди. Дезинфекциялаш воситалари етарли миқдорда. Идоралараро ташкилотлар ёрдам бермоқда. Умид қиламанки, биз бу касалликни биргаликда енгамиз!”  — деб ёзди у.