Маҳаллий ҳокимият фожиа тафсилотларини эълон қилди.

Ҳозирда 13 киши шифохонада, олти киши амбулатория шароитида даволанишга ўтказилди.

Етти киши, жумладан, 16 ёшли қиз ҳалок бўлди.

Кафеда газ портлаши ва ёнғин 26 февраль куни кечқурун содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 20 киши жароҳат олган ва олти киши ҳалок бўлган.

Кафе беш қаватли турар-жой биносининг ёнидаги бинода жойлашган. Газ-ҳаво аралашмаси портлалиши юз берди, ундан кейин ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчилар 10 дан ортиқ одамни қутқариб, саккизта газ баллонини олиб чиқишди, деб хабар берди regnum.ru.