Делегациясига Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули Отабек Турсинбеков ҳамроҳлик қилди.

Қозоғистон делегацияси раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов томонидан қабул қилинди. Учрашувда туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Мангистау вилояти  вакиллари И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейига ташриф буюришди. Меҳмонлар музей экспонатлари билан яқиндан танишиб, бу ерда намойиш этилаётган асарларнинг аҳамиятини юқори баҳоладилар.

Музейнинг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Мангистау вилояти ҳокимлиги ўртасида туризм соҳасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида икки ҳудуд туроператорларининг B2B форматидаги учрашувлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, Қозоғистон вакиллари Чимбой туманидаги қорақалпоқ ва қозоқ ўтовларини ишлаб чиқариш устахонаси фаолиятини кўздан кечирдилар. Устахона меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва келгусида қозоқ ўтовларини буюртма бериш  бўйича келишиб олинди.