Форум Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, икки давлат ишбилармонлар доираси вакиллари иштирокида ўтказилади.

Шунингдек, Тадбир доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашларининг қўшма йиғилиши, шунингдек, “Россия ва Ўзбекистон: тараққиётнинг янги имкониятлари” мавзусида кўргазма бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилади.

Форум давомида транспорт-логистика, саноат, туризм ва ёшлар соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилиши режалаштирилган, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.