Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ичида ёзувчи-шоирлар билан бирга олимлар, адабиётшунослар, драматурглар, публицистлар, тилшунослар, таржимонлар, бахшилар, журналистлар, киношунослар, рассомларнинг ҳам борлиги бир ижодкор сифатида мени жуда қувонтиради. Чунки бу уйғунликда шеър, ҳикоя, қисса, романдан ташқари адабиёт ва санъатнинг бошқа жанрларидаги гўзал асарлар яратилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом Гулнора Раҳмон ана шундай асарлардан бирини якунлади. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, педагогика фанлари доктори, адабиётшунос олим Қозоқбоӣ Ӣӯлдош портретини чизди. Суратда адабиётшунос ўзининг “Холис эътироф” китобини минбардан туриб кўрсатаётгани тасвирланган. “Гулнор-2022”, дея имзо қўйилган, матога мойбўёқда ишланган суратнинг ҳажми 80х70 экан.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бошқа аъзоларига ҳам шу каби тарихий асарлар яратиш насиб қилаверсин, деб қоламиз.

Фозил Фарҳод