Унда “Ўзбекистон” локомотив депоси бошлиғи Ф.Маҳаматов, Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Толипов, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси меҳнат муҳофазаси етакчи мутахассиси Ф.Қаюмов ҳамда корхонанинг барча ўрта бўғин раҳбарлари ва ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққан соҳа мутахассислари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда барча ишчи-ходимларнинг технологик жараёнларга ҳамда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этаётгани, технологик жараён талаблари асосида ишларни ташкил қилинаётгани, шунингдек, темирйўлчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан ўз вақтида таъминланаётгани ҳамда ундан фойдаланиш устида назоратни кучайтиришда алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлашди.
Шунингдек, депо ва унинг филиалларида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини такомиллаштириш, иш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ҳамда локомотив ва электропоездларнинг сифатли таъмирланишига йўналтирилган “Ҳаракат хавфсизлиги ва сифат кунлари”, “Меҳнат муҳофазаси куни” каби профилактик тадбирларни кучайтириш эвазига корхона раҳбарларидан тортиб, барча мутахассисларнинг ҳам бирдек ишчи-ходимларни меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлигига оид билим ва кўникмаларининг янада ошишда хизмат қилаётганини самимият билан тилга олишди.
Шу ўринда мазкур ойлик давомида депо ҳамда унга тегишли барча филиалларда ҳам ишчи-ходимлар учун ўқув машғулотлари ўтказилиб, ҳужжатли фильмлар намойиш этилганлиги, шунингдек, корхонада ишчи-ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганлигини айтиб ўтиш жоиздир.
Жумладан, автоулагичларни таъмирлаш, локомотивларга эҳтиёт қисмлар тайёрлаш цехлари таъмирдан чиқарилиб, янги замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланди. Цехлардаги овқатланиш хоналари қайтадан таъмирланиб, янги мебель жиҳозлари ўрнатиб берилди. Бундан ташқари, анча вақтдан бери, ишлатилмай келаётган эски қозонхона биноси ўрнида замонавий ювиниш маркази фойдаланишга топширилди.
— Меҳнат жараёнида инсон хавфсизлиги, унинг ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилиятининг сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳам мунтазам ташкил этиб келинмоқда, — деди “Ўзбекистон” локомотив депоси бошлиғи Ф.Маҳаматов. — Шу жумладан, зарарли иш ўринларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчиларни соғлиғини тиклаш мақсадида ходимларга мунтазам сут ва сут маҳсулотлари ва мева шарбатлари бепул тарқатиб берилмоқда. Иш жойларида барча ходимлар махсус кийим-кечак билан таъминлаш дастурига мувофиқ уларга махсус уст-бош кийимлари ва пойабзаллар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан ўз муддатида таъминланиб келинаётир. Депонинг барча цех ва бўлимлари тоза ичимлик сув билан таъминланган бўлиб, уларга керакли барча шароитлар яратиб берилгандир.
Юқоридаги қилинаётган ишлардан шуни кўриш мумкинки, муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри — олий қадрият” шиорига мувофиқ ва ҳамоҳанг тарзда олиб борилаётганидан далолатдир.
Тадбир давомида корхонада меҳнат қилиб келаётган истеъдодли ёшлари томонидан концерт дастури намойиш этилиб, депо раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилишда фидокорона хизмат қилиб келаётган қатор меҳнат муҳофазаси мутахассислари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Феруза ХУДОЙҚУЛОВА,
“Ўзбекистон темир йўллари”
акциядорлик жамияти
Ахборот- таҳлилий медиа
маркази мухбири