Жумладан, соат 11:21 да Жиззах шаҳар Зилол «МФЙ»да жойлашган кўп қаватли уйнинг 7-қаватида 3 ёшли қизча ва соат 11:50 да «Кимёгар» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида икки нафар болалар қулфланиб қолган уйда қолганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Зудлик билан хабар қилинган жойга етиб борган қутқарувчилар дастлабки манзилда махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қисқа вақтда ичида қулфланиб қолган эшикни очиб қизчани, кейинги манзилга борилганда қутқарувчилар хонадон деразаси очиқлигини аниқлаган ва махсус арқон ёрдамида альпинистик ҳаракатларни амалга ошириб, уй ичида қолган 2 нафар болажонни онасига соғ-саломат топширдилар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз навбатида, барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз ва ёлғиз қолдирмасликни сўрайди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.