Қулоқларда шовқин, чийиллаш ёки жиринглаш пайдо бўлса, нима учун бундай аломат пайдо бўлганини билиш керак. Энг кўп учрайдиган сабаб – қон босимининг пасайиши. Гипертензия хуружи пайтида қон томирлари сиқилганда, одам қулоқларда чидаб бўлмас хириллашни эшитиши мумкин, гипотензив беморлар эса ёқимсиз ғичирлашдан шикоят қиладилар.
“Миянинг онкологик ва неврологик касалликлари қулоқда шовқин ёки ғичирлашни қўзғатиши мумкин. Бу ҳаддан ташқари стресс ва чарчаш билан ҳам содир бўлади”, деб тушунтирди шифокор.
Қулоқдаги шовқининг сабаби, шунингдек, остеохондроз каби қон айланиши билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Агар одам стрессни бошдан кечираётган бўлса, бу ҳам баъзида ўзини ёқимсиз товушлар орқали намоён қилади.