Уларнинг 17 фоизи гидропоника. 83 фоизида анъанавий усулдан фойдаланиб маҳсулотлар етиштирилмоқда. Жорий йилда бу иссиқхоналар майдони 26 фоизга кегайтарилиши кўзда тутилган.
Ўтган йили иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларнинг 53 фоизи помидор ҳиссасига тўғри келган. Бу йил иссиқхоналарнинг кенгайиши ҳисобига бу салмоқ 59 фоизга етказилиши кўзда тутилган.
Иссиқхоналарда замонавий технологиялар, масофадан бошқариш, гидропоника ва томчилатиб суғориш орқали кўп ҳосил олишга эришилмоқда. Бундай усулни қўллаш ҳосилдорликни анъанавий усулга нисбатан 30-35 фоиз ошишига олиб келган.
Апрель ойининг тўсатдан исиб кетиши бозорларимиз расталарида айрим турдаги эртапишар мева нархларини кескин пасайиб кетишига олиб келди. Масалан, қулупнай бу йил ўтган йилдагига нисбатан кескин арзонлашган. Қулупнай нархи бир ҳафта ичида қарийиб беш баробарга арзонлади. Бир ой ичида иссиқхонада етиштирилган бодринг нархи ҳам тенг икки баробарга арзонлашди.