Фаррух Холиқов Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.

Маълумот учун, Фаррух Холиқов 1985 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. У 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2016 йилда Бош прокуратура олий ўқув курсини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Денов тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келган.

Шу кунгача Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Нормаматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.