Сурхондарё вилояти хокимлигига кўра, кеча тунда Қумқўрғон тумани Азларсой ва Элобод маҳалласидаги жами 100 дан ортиқ аҳоли яшаш хонадонларини сув босган. 360 дан ортиқ ахоли хавфсиз ҳудудлардаги қариндошлариникига вақтинча кўчирилган.
Ҳудуддан кесиб ўтувчи темир йўлнинг 400 метр қисмини сел сувлари ювиб ўтган.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам табиий офатдан жабрланганлар йўқ. Хизматлар юзага келган талофатларни бартараф этиш, аҳолига ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширмоқда.