Қурбон ҳайити байрами муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 2023 йил 28 июндан – 2 июлгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма жорий қилинди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Қурбон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, жорий йилнинг 26 июнь кунидан 3 июл кунига қадар “Тошкент – Қарши – Тошкент”, “Самарқанд – Тошкент – Самарқанд” ҳамда “Тошкент – Наманган – Тошкент” йўналишларида ҳаракатланувчи поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.