Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10

2. Наманган 05:10

3. Фарғона 05:10

4. Тошкент ш. 05:15

5. Тошкент в. 05:20

6. Сирдарё 05:25

7. Жиззах 05:30

8. Самарқанд 05:35

9. Навоий 05:40

10. Қашқадарё 05:40

11. Бухоро 05:40

12. Сурхондарё 05:40

13. Хоразм 05:50

14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.